Москвада "Спартак" билан ўртоқлик баҳсидан кейин "Пахтакор" бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
Арвеладзе: - Расмий ўйинлардан яна ўртоқлик учрашувига қайтганимиз халал бергани йўқ. Рақиб кучли жамоа "Спартак" эди. Ўзимизни текшириб олишга яхши чорлов. Ишлашимиз керак бўлган жиҳатларни ўзимиз учун кўриб, белгилаб оламиз. Савия, тезлик, яккакурашлар борасида муаммо борлиги кўринди. Жисмоний тарафдан имкониятларимизни ўстиришимиз керак. Менимча, шундай кучли жамоалар билан кўпроқ ўйнаб, юқори суръатдаги ўйинларга мослашишимиз керак.
Олдинда бизни чемпионат ва Чемпионлар лигаси кутмоқда. Осиёда ҳам кучли жамоалар кўп, халқаро ўйинлар юқори суръатда ўтади. Тезлик ва жисмоний жиҳатни ўстиришимиз лозим.
"Спартак" стадионида шароитлар ажойиб, майдон аъло ҳолатда. Уларга ўйин учун миннатдорчилие билдираман.