
Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган футбол бўлди"
"Насаф" билан ўйиндан сўнг Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
- Жамоалар мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол намойиш этишди. Кўплаб вазиятлар юзага келтирилди. Ким имкониятдан фойдаланса, ўша жамоа ютиб кетадиган баҳс эди. Биз ўша тўпни киритдик ва ғалаба қозондик.
Терма жамоа сафидан футболчилар кеча тунда қайтиб келишди. Тикланишди ва бугун майдонга тушишди. Уларга раҳмат айтаман.


