Клуб янгиликлари

Амалдаги чемпион билан дуранг

Элит Чемпионлар Лигасини "Шерлар" Жиддада амалдаги чемпионга қарши ўйинда дуранг билан бошлади. Беллашув давомида кучли рақибнинг ҳужумларини яхши бартараф этган жамоамиз ютуқни сўнгги дақиқаларда қўлдан чиқарди. 86-дақиқада захирадан туширилган Фламарион ҳисобни очди. У Чинеду билан чиройли ҳужум ташкил қилиб, дарвозабон устидан тўпни ошириб ташлади. 90+3-дақиқада "Аҳли"дан Бурикан мувозанатни тиклади.

"АЛ АҲЛИ" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (0:0)
14 сентябрь. Жидда. "Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити". 15145 томошабин.
Ҳакамлар: А.Жамоли, С.Шемали, А.Жрақ (Кувайт), М.Исса (Ливан).
ВАР: А.Араб, А.Ашканани (Кувайт).
Назоратчи: Н.Рашид (Ироқ).
Комиссар: А.Жебрил (Фаластин).
"Ал Аҳли": Менди, Ҳамид, Демирал, Яслам, Бааттиа, Диаби, Гонсалвеш, Наиф, Шамат, Галено, Тони.
"Пахтакор": Назаров, Саитов, Абдумажидов, Таҳсин (Пуралиганжи, 46), Насруллаев (Алижонов, 78), Мозговой, Бўриев, Ҳамдамов (Фламарион, 68), Ибрагимов, Ресан, Ҳуссайн (Чинеду, 68).
Голлар: Фламарион, 86 - 0:1. Бурикан, 90+3 - 1:1.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига