
Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли одамлардан бириман"
Кубок финалидан кейин Камолиддин Тожиев ва Ҳожиакбар Алижонов учрашув хусусида фикрларини билдиришди.
Тожиев: - Ўйин қийин бўлишини кеча айтиб ўтгандим. Бир голгача футбол бўлди, биз ўша голни уриб олдик. Барчани ютуқ билан табриклайман.
Баҳсда турли вазиятларга тайёр эдик. Захирадаги футболчилар билан ўзгаришлар қилишга ҳозир эдик. Раҳбарият қандай рағбатлантиришини ҳали билмайман.
Ҳозир энг бахтли одамман. Мен бу жуда катта ютуқ. Йигитларга раҳмат айтаман.
Алижонов: - Ишқибозларимизни кубок билан табриклаб қоламан. Ўйин оғир бўлиши аниқ эди, чунки беллашувда соврин турганди.
Рақиб мураббийи билан ўртамизда кичик суҳбат бўлди. Бу футболда рўй бериб туради. Менга қарши яқин ўйнашга ҳаракат қилишди.
Ғалабада шифокоримизнинг ҳам меҳнатини эътироф этаман.

