
Дербида чиройли голлар билан ғалаба
"Бунёдкор"га қарши Тошкент дербисида "Шерлар" чиройли голлар урган ҳолда 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйинни жуда ҳужумкор бошлаган жамоамиз 12-дақиқага келиб икки тўп киритиб улгурди. 5-дақиқада Ресаннинг узатмасидан сўнг Ҳамдамов ҳисобни очди. 12-дақиқада Алижонов ўзи бошлаган ҳужумни жуда чиройли ва аниқ зарба билан самарали якунлади. Бўлим охирида Ибрагимов бир уринишда тўпни тўхтатди ва рақибни алдаб, дарвозанинг узоқ бурчагини 18 метрлардан ишғол қилишга эришди - 3:0.
Иккинчи бўлим бошида хотиржамликка берилган "Пахтакор" тезкор голлар ўтказиб юборди. Кейин яна ташаббусни ўз тарафига оғдириб, баҳс якунида 4-гол рақиб дарвозасига урилди. Алижонов оширган тўпни Эркинов боши билан меҳмонлар дарвозасига киритди. Дербида 4:2 ҳисобида зафар қучган жамоамиз юқори ўринлар учун курашда қолмоқда.
"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 4:2 (3:0)
3 ноябрь. Тошкент. "Жар" стадиони. 2557 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, А.Усмонов, Ш.Аъзамов, Р.Серазетдинов.
ВАР: А.Худойберганов.
АВАР: Х.Эркинова.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
Комиссар: Б.Арипов.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Абдумажидов, Ҳамралиев, Адҳамзода, Бўриев, Ибрагимов (Эркинов, 66), Ресан, Собирхўжаев (Фламарион, 71), Ҳамдамов (Турғунбоев, 66), Сергеев (Риаскос, 87).
"Бунёдкор": Раҳимов (Абдулжалилов, 76), Мали, Нормуродов, Б.Йўлдошев (Бугарин, 20), Шролер (Абдухолиқов, 46), Ашортиа, Р.Йўлдошев (Олимжонов, 46), Абдусаломов (Раҳимжонов, 46), Урата, Кривокапич, Тўлқинбеков.
Голлар: Ҳамдамов, 5 - 1:0. Алижонов, 12 - 2:0. Ибрагимов, 45 - 3:0. Кривокапич, 52 - 3:1. Абдухолиқов, 57 - 3:2. Эркинов, 90+5 - 4:2.


