Клуб янгиликлари

Хоразмда кичик ҳисобда ғалаба

Иброҳим Ибрагимовнинг ягона голи жамоамизга 26-тур ўйиинда "Хоразм" устидан кичик ҳисобда ютуқ келтирди. Мазкур баҳсда асосий таркибнинг бир қатор футболчиларига дам берилди. Алижонов, Собирхўжаев, Фламарион ва Сергеев беллашувни ўтказиб юборди. Беллашувда устунликка эга бўлган "Шерлар" биринчи бўлимда бир неча қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Ибрагимов ва Эркиновнинг аниқ зарбаларидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди. Ҳамдамов ва Абдухолиқовнинг уринишлари ноаниқ чиқди.

Иккинчи бўлимда ҳам кетма-кет кескин ҳужумлар уюштирдик. Эркинов ва Ҳамдамовнинг зарбалари ноаниқ бўлди. 77-дақиқада учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол урилди. Саитов узатган тўпни чиройли тарзда тўхтатиб олган Ибрагимов дарвозани аниқ ишғол қилди. Ушбу гол баҳс якунигача ягона бўлиб қолди ва жамоамиз Хоразмдан муваффақият билан қайтди.

"ХОРАЗМ" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)

23 октябрь. Урганч. "Хоразм СМ" стадиони. 9875 томошабин.

Ҳакамлар: Т.Суюнов, Ш.Раҳматов, С.Ҳакимов, С.Ҳамроқулов.

ВАР: Д.Раҳмонов.

АВАР: А.Буров.

Назоратчи: Б.Тоғаев.

Комиссар: Қ.Мадраимов.

"Хоразм": Потапов, Отахонов, Турсунқулов, Азимов (Хўсинов, 46), Бобожонов (Самиев, 46), Иминов (Саидхонов, 79), Бубаня, Шойқулов, Тошпўлатов (Аҳроров, 90+1), Абдуллажонов (Исмоилов, 61), Абдуҳамидов.

"Пахтакор": Назаров, Саитов, Таҳсин, Ҳамралиев, Адҳамзода, Бўриев, Ҳамдамов (Турғунбоев, 79), Ибрагимов, Ресан (Абдуллаев, 90+1), Эркинов, Абдухолиқов (Риаскос, 69).

Гол: Ибрагимов, 77 - 0:1.

Огоҳлантиришлар: Азимов, 6. Адҳамзода, 45+1.

Четлатишлар: Таҳсин, 89. Самиев, 89.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига