
Сергеевнинг дубли ва йирик ғалаба
25-турда "Пахтакор" йирик ҳисобда "Қизилқум"ни доғда қолдирди. Баҳс бошидан тўлиқ устунлик қилган жамоамиз биринчи бўлимдаёқ учрашув тақдирини ҳал этди. 21-дақиқада Абдумажидовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Сергеев унумли фойдаланди. Бўлим якунида Таҳсин биринчи голини урди. Алижонов жаримадан узатган тўпни Заид боши билан дарвозага аниқ йўллади.
Иккинчи бўлимда рақиб футболчиси майдондан четлатилгач, жамоамиз хотиржамлик билан ўйнади. 82-дақиқада Сергеев яна бир пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувга якуний нуқтани қўйди.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 3:0 (2:0)
19 октябрь. Тошкент. "Жар" стадиони. 2152 томошабин.
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев, Ш.Аъзамов, А.Исоқов, Н.Шералиев.
ВАР: Ф.Норсафаров.
АВАР: Р.Серазетдинов.
Назоратчи: В.Цейтлин.
Комиссар: Б.Арипов.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Абдумажидов, Таҳсин, Саитов, Бўриев (Асқаров, 83), Собирхўжаев (Ибрагимов, 60), Турғунбоев (Ресан, 60), Фламарион (Абдухолиқов, 83), Эркинов (Ҳамдамов, 69), Сергеев.
"Қизилқум": Қувватов, Раҳматуллаев (Кенжабоев, 58), Папарига, Жигаури (Музаффаров, 71), Ғафуров, Бекмуродов (Туропов, 46), Бозоров, Шукуруллаев, Норхонов (Ваҳобов, 58), Жуманқўзиев, Мийич (Кенжаев, 46).
Голлар: Сергеев, 21-пен - 1:0. Таҳсин, 45 - 2:0. Сергеев, 82-пен - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Ғафуров, 20. Бозоров, 25. Бўриев, 40. Норхонов, 42. Кенжаев, 51. Алижонов, 90.
Четлатиш: Папарига, 50.