Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Насаф"

Суперлига 29-тури марказий тўқнашувида жамоамиз "Насаф"га қарши Тошкентда ўйнайди.

Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 57 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 15 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 12 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 81 бор ишғол қилган жамоамиз дарвозасидан 51 гол ўтказиб юборган.

Тошкентдаги беллашувларда жамоамиз 21 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. Тошкентдаги баҳсларда "Шерлар" 48 гол уриб, 15 тўп ўтказишган.

"Пахтакор"ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги беллашув 20 ноябрь, пайшанба куни «Жар» стадионида соат 18:15да бошланади.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига