
Ўзбекистон Кубоги финали превьюси. "Пахтакор" - "Бухоро"
29 октябрь куни "Пахтакор" 14-кубок йўлида Андижонда "Бухоро"га қарши финал баҳсида майдонга тушади.
"Пахтакор" Ўзбекистон Кубогида ўз тарихидаги 18-финалда иштирок этади. Рақиб учун бу биринчи финалга айланади.
Ҳозиргача жамоалар кубокда 6 ўйин ўтказишган. Улардан 4тасида "Шерлар", 2тасида бухороликлар зафар қучишган. 13 тўп киритган "Пахтакор" 5 тўп ўтказиб юборган. 1996 йил гуруҳда 2:0, 2008 йил нимчорак финалда 2:0 ва 6:3, 2009 йил чорак финалда 3:0 ҳисобида жамоамиз ғолиб бўлган. 2016 йилги баҳсларда "Бухоро" 1:0 ҳисобларида устун келган.
"Пахтакор" 4 йиллик танаффусдан кейин яна финал баҳсида майдонга тушади. Заид Таҳсин дисквалификация туфайли ўйинда қатнаша олмайди.
"Пахтакор" ва "Бухоро" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финали 29 октябрь, Андижондаги "Бобур Арена" стадионида соат 18:30да бошланади.

