
Қўқонда голсиз дуранг
Суперлига 28-турида жамоамиз Қўқонда дурангга имзо чекди. Ўйин мобайнида тўлиқ ташаббус "Пахтакор" тарафида бўлди, бироқ кўплаб вазиятлар яратган бўлсак-да, улардан фойдалана олмадик. Эркиновнинг икки зарбаси, Риаскос, Ҳамдамов ва Фламарионнинг уринишларида мезбонлар посбони маҳоратини кўрсатди. Сергеев ва Турғунбоевнинг зарбаларига эса аниқлик етишмади. Шу тариқа беллашувда голсиз дуранг қайд этилди.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 0:0
8 ноябрь. Қўқон. "Марказий" стадион. 8571 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров, Р.Серазетдинов, Б.Шавкатов, А.Қосимжонов.
ВАР: Т.Суюнов.
АВАР: М.Нехочин.
Назоратчи: Б.Намозов.
Комиссар: Ш.Саид.
"Қўқон-1912": Исақов, Тоштемиров, Салимов, Гвазава (Пазилдинов, 83), Ҳусанов (Даци, 62), Акрамов (Ҳакимов, 66), Маликжонов, Ҳасанов, Каримов, Гиоргадзе, Ҳайдаров (Кондратюк, 83).
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Таҳсин, Ҳамралиев, Саитов, Бўриев, Собирхўжаев, Ибрагимов, Турғунбоев (Ҳамдамов, 78), Эркинов (Ресан, 46), Риаскос (Сергеев, 46).
Огоҳлантиришлар: Эркинов, 43. Ҳакимов, 72. Ресан, 76. Гвазава, 78. Кондратюк, 87.


