
"Пахтакор" 14-бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби!
"Шерлар" Ўзбекистон Кубоги финалида Ҳожимат Эркиновнинг ягона голи эвазига ғолиб бўлишди.
Беллашувда тўп ва ўйин суръати жамоамиз назорати остида бўлди. Лекин яққол голли вазиятлар жуда кўп содир этилмади. Биринчи бўлимда Турғунбоев ва Фламарионнинг зарбалари хавфли чиқди. Азизда зарба ноаниқ чиққан бўлса, Фламарионнинг уринишини рақиб посбони бартараф этди.
Иккинчи бўлимда кескинликни оширган "Пахтакор" кетма-кет хавфли вазиятлар яратди. Абдумажидовнинг зарбасини дарвозабон йўққа чиқарди. Фламарион эса яқин масофадан тўпни дарвозага йўллай олмади. 63-дақиқада Алижоновдан узатмани қабул қилган Эркинов жарима майдони ташқарисидан гол урди. Ҳожиматнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячидан рикошет билан дарвозадан ўрин олди.
Баҳс охиригача хотиржам ҳаракат қилган жамоамиз натижани сақлаб қолди ва 14-марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.
"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 1:0 (0:0)
29 октябрь. Андижон. "Бобур Арена". 6814 томошабин.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, З.Элибоев, Ф.Усмонов, Т.Тўхтасинов.
ВАР: А.Нажафалиев.
АВАР: А.Маражабов.
Назоратчи: Б.Намозов.
Комиссар: Ж.Иноғомхўжаев.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Абдумажидов, Ҳамралиев, Саитов, Бўриев, Собирхўжаев, Турғунбоев (Ресан, 72), Фламарион (Ибрагимов, 81), Эркинов (Ҳамдамов, 81), Сергеев (Риаскос, 89).
"Бухоро": Боймуродов, Пўлатов, Қулматов, Амонов, Рўзиев, Табатадзе, Чиряк (Хайруллаев, 76), Йўлдошев (Томашевич, 76), Колакович, Икич, Жўрабеков (Бегич, 64).
Гол: Эркинов, 63 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Чиряк, 52. Ҳамралиев, 73. Ресан, 79. Ибрагимов, 90+3. Жонатан, 90+18.

