
11 футболчимиз ФИФА кунларида терма жамоаларга йўл олди
"Пахтакор"нинг 11 футболчиси турли термалар сафига таклиф этилди. Владимир Назаров, Ҳожиакбар Алижонов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Достон Ҳамдамов, Азиз Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов ва Игорь Сергеев миллий терманинг БААдаги йиғинида иштирок этади. Заид Таҳсин эса жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари учун Ироқ термасига жалб этилди.
Ўзбекистон U-23 термаси йиғинида Дилшод Абдуллаев, Муҳаммадбобур Каримов ва Ислом Анваров қатнашади.


