
Сергеевнинг голи "Насаф" устидан ғалаба келтирди
Суперлига 29-тури марказий баҳсида жамоамиз Сергеевнинг ягона голи ёрдамида "Насаф"дан устун келди. Биринчи бўлимда ташаббус "Шерлар" тарафида бўлди. Голли вазиятлар эса ҳар икки жамоада юзага келди. Меҳмонлардан Бозоров ва Чераннинг зарбалари хавфли чиқди. Дастлаб Назаров жамоамизни қутқарган бўлса, кейин Драганнинг тепган тўпи тўсинга тегиб қайтди. "Пахтакор"дан Фламарион ва Ресаннинг аниқ зарбаларини меҳмонлар қайтаришди. Бир ҳолатда тўп устунга тегиб қайтди. Қўшилган дақиқаларда Ресан оширган тўпни Сергеев боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда тенг ўйин кузатилди. Жамоамиздан Сергеев, Алижонов ва Абдумажидовнинг зарбалари кескинликни юзага келтирди. Рақибдан эса Чолович ва Чераннинг уринишлари йўлига Назаров тўсиқ бўлди. Кичик ҳисобдаги ютуқ билан "Пахтакор" юқори ўринлар сари курашда давом этмоқда.
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 1:0 (1:0)
20 ноябрь. Тошкент. "Жар" стадиони. 6450 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, А.Цапенко, Т.Гайнуллин, Ж.Мухторов.
ВАР: А.Худойберганов.
АВАР: Р.Юсупова.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
Комиссар: В.Назаров.
"Пахтакор": Назаров, Саитов, Ҳамралиев, Абдумажидов, Адҳамзода, Ибрагимов, Ҳамдамов, Эркинов, Фламарион (Абдухолиқов, 86), Ресан (Турғунбоев, 59), Сергеев (Алижонов, 80).
"Насаф": Неъматов, Ғайбуллаев, Шала, Сидиқов (Насруллаев, 58), Черан, Муҳиддинов, Норчаев (Голбан, 83), Баҳромов, Муҳаммадиев (Абдураҳматов, 46), Бозоров (Чолович, 58), Эшмуродов (Давронов, 46).
Гол: Сергеев, 45+4 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Черан, 45+4. Абдураҳматов, 64. Эркинов, 64. Ҳамралиев, 83. Чолович, 90+1.


