- Биринчи бўлимда ўйинни яхши бошладик, кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Биринчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик деб айта оламан.
Иккинчи бўлимда хатолар сони бироз кўпайди. Шунга қарамасдан ғалаба голини зарур пайтда ура олдик. Навбатдаги босқичга ўтишимизда шу гол етарли бўлди, бундан хурсандмиз.
Мавсум ҳақида айтадиган бўлсам албатта бизда қийин ўйинлар бўлаяпти. Мавсумни 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлагандик, кейинчалик 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. "Сўғдиёна" ва "Турон" билан дуранг ўйнадик. Умуман ҳар бир ўйин биз учун осон ўтаётгани йўқ. Рақиблар имкон қадар чуқур ҳимояланишмоқда. Йигитлар ғалабани уддалашаяпти, бу жуда яхши холат. Бугун Эркинов жароҳатдан қайтиб гол уриши жуда ҳам яхши бўлди.