Клуб янгиликлари

Превью. "Бухоро" - "Пахтакор"

Суперлига 24-турида "Пахтакор" "Бухоро" билан сафар ўйинида майдонга тушади.

Жамоамиздан Абдурауф Бўриев, мезбонлардан Икич дисквалификация туфайли ўйнай олмайди.

Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар 61 бор ўзаро беллашган. 45 баҳсда "Пахтакор", 7 беллашувда "Бухоро" ғалаба қозонган. 9 тўқнашув дуранг билан якунланган. Рақиб дарвозаси 142 бор ишғол этилиб, бухороликлар 38 гол уришган. 17 учрашувда "Шерлар" рақибни йирик натижа билан таслим қилган. 2005 йил энг йирик натижа кузатилган. Сафарда жамоамиз 8:0 ҳисобида зафар қучган.

Меҳмондаги ўйинларда жамоамиз кўрсаткичи шундай кўриниш олган: 17 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият. "Бухоро" дарвозасига 58 гол урилиб, 21 тўп ўтказиб юборилган.

"Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 4 октябрь, шанба куни соат 17:00да Бухоро ФА стадионида бошланади.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига