Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги ярим финали превьюси. "Пахтакор" - "Динамо"

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида жамоамиз Тошкентда "Динамо"ни қабул қилади.

Кубок баҳсларида ҳозирга қадар ўзаро 6 учрашув бўлиб ўтган. Икки марта уй-сафар ва икки бор битта ўйиндан иборат тўқнашувлар кузатилган. "Шерлар" уч ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнашган ва бир мағлубият кузатилган. Беллашувларда қуйидаги натижалар қайд этилган:

2:2, 7:2

3:1

2:0, 2:2

2:3

"Пахтакор" "Динамо" дарвозасини 18 марта ишғол қилган ҳолда ўз дарвозасидан 10 тўп олиб чиққан. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмаган тақдирда қўшимча икки бўлим ва пенальтилар сериясига мурожаат қилиниши мумкин.

"Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин 25 сентябрь, пайшанба куни 18:00да "Жар" стадионида бошланади.



Юқорига