
Ўзбек класикосида ўн футболчи билан ғалаба
21-турда "Пахтакор" ўйиннинг аксарият қисмини камчиликда ўтказган бўлса-да, азалий рақиб устидан ажойиб ғалабани қўлга киритди.
Беллашувни тўлиқ устунлик билан бошлаган жамоамиз 3-дақиқадаёқ қулай имкониятга эга бўлди. Эркиновнинг чап оёғидан йўллаган зарбаси тўсин ёнидан ўтиб кетди. Салдан кейин Бўриевнинг уриниши ноаниқ чиқди. 11-дақиқада ҳисоб очилди. Фламарион бурчакдан узатган тўпни Турғунбоев боши билан дарвозага йўллади - 1:0. Голдан сўнг ҳам "Шерлар" олға боришда давом этишди. Алижоновнинг аниқ зарбаси йўлига ҳимоячилар тўсиқ қўйишди. 24-дақиқада Фламарион майдондан четлатилди. 39-дақиқага келиб меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Бурчакдан оширилган тўпни Алибоев боши билан тўғрилаб юборди - 1:1. Камчиликда қолганига қарамай, ҳужум уюштиришда давом этган жамоамиз қўшимча дақиқаларда пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди. Бу ҳолатда Алижоновга нисбатан қўполлик ишлатилганди. Пенальтини Сергеев хотиржамлик билан аниқ амалга оширди - 2:1.
Иккинчи бўлимда асосий эътиборни ҳимояда бехато ҳаракат қилишга қаратган "Пахтакор" рақибга ортиқча кескин вазиятларни содир этишга йўл қўймади ва муҳим учрашувда ғалабани сақлаб қолишга эришди. Шу тариқа кучли учликка кўтарилган "Шерлар" чемпионлик сари курашишда давом этмоқда.
"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 2:1 (2:1)
13 сентябрь. Тошкент. "Жар" стадиони. 7950 томошабин.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, З.Элибоев, Ф.Усмонов, Ж.Мухторов.
ВАР: Д.Раҳмонов.
АВАР: А.Сидоров.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
Комиссар: Б.Арипов.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Абдумажидов, Ҳамралиев, Саитов, Бўриев, Собирхўжаев (Ибрагимов, 84), Турғунбоев (Ҳамдамов, 78), Фламарион, Эркинов (Адҳамзода, 62), Сергеев (Риаскос, 84).
"Нефтчи": Эргашев, Цигер, Алибоев, Йўлдошев (Тошмирзаев, 76), Исмоилов, Кожо (Марушич, 68), Искандеров, Ғофуров, Убайдуллаев, Одилов (Йовович, 46), Жокич.
Голлар: Турғунбоев, 11 - 1:0. Алибоев, 39 - 1:1. Сергеев, 45+7-пен - 2:1.
Четлатиш: Фламарион, 24.
Огоҳлантириш: Жонатан, 77.