
12 нафар футболчимиз терма жамоаларга чақирилди
Асосий таркибдан 12 нафар футболчи ФИФА кунларида терма жамоалар ихтиёрига боришади. Владимир Назаров, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Ҳожиакбар Алижонов, Дилшод Саитов, Абдурауф Бўриев, Ҳожимат Эркинов, Азиз Турғунбоев ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий термаси сафида Кувайт ва Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади. Дилшод Абдуллаев U-20 термаси йиғинида Қозоғистон билан беллашувларда иштирок этади.
Башар Ресан ва Заид Таҳсин эса Ироқ таркибига жаҳон чемпионати саралаши доирасида Индонезия ва Саудия Арабистони билан кечадиган баҳслар учун жалб этилган.