Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Нефтчи"

Суперлиганинг 21-турида мухлислар навбатдаги бор ўзбек классикосига гувоҳ бўлишади.

Жамоалар чемпионатлар тарихида 61 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 29 ғалаба, 10 дуранг ва 22 мағлубият. Рақиб дарвозасига 101 тўп киритган "Шерлар" 70 тўп ўтказиб юборишган. Тошкентдаги беллашувларнинг 21тасида "Пахтакор" устун келган бўлса, 6 баҳсда фарғоналиклар ғалаба қозонган. Уч ўйин дуранг билан тугаган. Жамоамиз уйдаги тўқнашувларда 59 гол урган ҳолда 17 тўп ўтказиб юборган. "Пахтакор" 11 бор рақибни йирик натижа билан доғда қолдиришга эришган бўлса, "Нефтчи"да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов чемпионатда ҳар икки жамоа таркибида гол урган ягона ўйинчи саналади.

"Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги тўқнашув 13 сентябрь, шанба куни "Жар" стадионида соат 19:00да бошланади. Стадионга ташриф буюринг ва ажойиб ўйиндан баҳраманд бўлинг!

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига