Клуб янгиликлари

Превью. "Шўртан" - "Пахтакор"

19 сентябрь куни Суперлига 22-турида "Пахтакор" Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади.

Чемпионатда жамоалар ўзаро 25 бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" 20 ғалабага эришган, 2 дуранг қайд этган ва 3 марта мағлубиятга учраган. Рақиб дарвозасига 64 гол урилиб, 20 тўп ўтказиб юборилган. Сафарда 8 ютуқ, 1 дуранг ва 3 мағлубият кузатилган. Мезбонлар дарвозаси 27 марта ишғол этилиб, 12 тўп ўтказиб юборилган.

Дисквалификация сабабли Фламарион мазкур беллашувда иштирок этмайди.

"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин 19 сентябрь, жума куни соат 19:00да Ғузор "Марказий" стадионида бошланади.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига