
Сергеевнинг голи ғалаба келтирди
"Сурхон" билан 23-тур баҳсида Игорь Сергеев киритган ягона тўп жамоамизга ғалаба келтирди. Мазкур баҳсда Камолиддин Тожиев бир қатор етакчи футболчиларга дам беришга қарор қилди ва уларни захирада қолдирди. Биринчи бўлимда майдонда деярли тенг кураш борди. Жамоамиздан Фламарион ва Ҳамдамовнинг зарбалари хавфли чиққан бўлса, рақибдан Турдимуродов фаоллиги билан ажралиб турди.
Иккинчи бўлимда устунлик жамоамиз тарафига ўтди. Сергеев ва Жумаевнинг зарбалари тўсинга тегиб қайтди. Учрашув охирларида ҳужумлар сонини оширган "Пахтакор" ниҳоят ҳисобни очди. Саитов узатиб берган тўпни рақиб посбони билан яккама-якка ҳолатда қолган Сергеев ўнг оёғи билан дарвозага аниқ йўллади ва "Шерлар"га ғалаба келтирди.
"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 1:0 (0:0)
29 сентябрь. Тошкент. "Жар" стадиони. 3200 томошабин.
Ҳакамлар: И.Исмоилов, Ж.Бакиров, А.Абдурайимов, С.Назаров.
ВАР: Н.Қосимов.
АВАР: Р.Нугмонов.
Назоратчи: З.Қодиров.
Комиссар: В.Назаров.
"Пахтакор": Назаров, Саитов, Таҳсин (Абдумажидов, 46), Ҳамралиев, Адҳамзода, Бўриев, Ибрагимов (Турғунбоев, 85), Ҳамдамов, Фламарион (Собирхўжаев, 46), Ресан (Эркинов, 74), Абдухолиқов (Сергеев, 69).
"Сурхон": Йўлдошев, Каримов (Жўраев, 88), Неъматхонов, Хўжаниёзов, Шамсиев, Турсунов (Абдураҳмонов, 88), Турдимуродов, Абдухолиқов (Рамазонов, 71), Жумаев, Шайдулов, Поёнов (Маҳмудов, 71).
Голлар: Сергеев, 90+1 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Бўриев, 59. Неъматхонов, 59. Турдимуродов, 63.