Клуб янгиликлари

Камолиддин Тожиев: "Ўйинга тўлиқ тиклана олмадик"

Ғузордаги баҳсдан сўнг жамоамиз устози беллашув ҳақида фикрларини билдирди.

Тожиев: - Аввалги учрашувда жуда қийин ўйин ўтказдик. Йигитлар жуда кўп куч йўқотишганди, руҳан ҳам оғир бўлганди. Мезбонлар тўлиқ ҳимояда ҳаракат қилишди, буни билардик. Улар дарвозадан 25-30 метр масофада чуқур ҳимояланди, бундай шароитда кўп вазият яратишнинг иложи кўп эмас. Имкониятлар юзага келди, бироқ улардан фойдалана олмадик.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига