Клуб янгиликлари

Бухорода йирик ғалаба

Суперлига 24-турида жамоамиз "Бухоро"дан 4:0 ҳисобида устун келди. Ўйин бошида мезбонлардан Амоновнинг аниқ зарбасини Назаров қайтарди. Шундан кейин тўлиқ ташаббусга эришган "Пахтакор" кетма-кет хавфли ҳужумлар ташкил қилди. 28-дақиқада бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Ресан ҳисобни очди. 10 дақиқадан кейин Сергеев ошириб берган тўпни Фламарион боши билан деярли бўш дарвозага йўллади - 0:2.

Иккинчи бўлимда "Бухоро" вазиятни ўнглашга уринди, лекин Назаров Табатадзе ва Амоновнинг зарбаларини қайтарди. 80-дақиқада Сергеев ажойиб гол муаллифига айланди. У дарвозабонни алдаб ўтиб, 40 метрлардан бўш дарвозани ишғол қилди. 84-дақиқада Ҳамдамовнинг узатмасини Игорь боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 0:4. Йирик муваффақият билан жамоамиз титул сари курашишда давом этади.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 0:4 (0:2)

4 октябрь. Бухоро. ФА стадиони. 7350 томошабин.

Ҳакамлар: Ғ.Жўраев, А.Калинин, Э.Дониёров, М.Бахтиёров.

ВАР: А.Рисқуллаев.

АВАР: А.Рихсибоев.

Назоратчи: О.Дачев.

Комиссар: Д.Хотамқулов.

"Бухоро": Боймуродов, Пўлатов, Қулматов, Р.Хайруллаев (Чиряк, 63), Амонов, Рўзиев (Жўраев, 46), Табатадзе, Йўлдошев (Жўрабеков, 63), Томашевич, Бегич (Туплиев, 90+3), Аҳмаджонов.

"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Абдумажидов Ҳамралиев, Адҳамзода, Собирхўжаев, Ибрагимов, Турғунбоев (Эркинов, 86), Фламарион (Таҳсин, 75), Ресан (Ҳамдамов, 70), Сергеев (Абдухолиқов, 86).

Голлар: Ресан, 28 - 0:1. Фламарион, 38 - 0:2. Сергеев, 80 - 0:3. Сергеев, 84 - 0:4.

Огоҳлантиришлар: Қулматов, 43. Табатадзе, 57. Пўлатов, 57. Адҳамзода, 57. Эркинов, 57. Ҳамдамов, 76. Алижонов, 90+6.



Юқорига