
Озарбайжонда тарбияланувчиларимиз иккинчи ўринни эгаллашди
Маъруф Зокиржонов бошчилигидаги "Пахтакор-2014" Озарбайжоннинг Қуба шаҳрида ўтган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этди.
Гуруҳдаги ўйинларда "Сабаҳ" (1:0), "Шахтёр" (0:0) ва "Нефтчи" (0:1) билан ўйнаган ёш футболчиларимиз иккинчи ўрин билан чорак финалга чиқишди. Ушбу босқичда мезбонларнинг "Юлдуз" жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилди. Ярим финалда Озарбайжоннинг яна бир клуби "Сабаҳ" устидан 3:1 ҳисобида устун келинди. Финалда Бокунинг "Нефтчи" жамоаси билан 1:1 натижаси қайд этилди. Пенальтилар сериясида бокуликлар аниқроқ ҳаракат қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Мусобақа якунлангач, ҳар бир жамоа ва турнирнинг энг яхши футболчилари тақдирланди.

