Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2008" халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллади

Клуб янгиликлари
"Қайрат" футбол клубининг 65 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро мусобақа якунига етди.

Финалда Минскнинг "Динамо" жамоаси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган "Пахтакор-2008" пенальтилар сериясида мағлубиятга учради. Ўйинда қатор хавфли вазиятлардан фойдалана олмаган ёш ўйинчиларимиз пенальтиларни ижро этишда омадсизроқ бўлишди ва 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Шундай қилиб, Асқар Холмурдов устозлик қилаётган жамоамиз Олма-Отадан халқаро турнир кумуш медаллари билан Тошкентга қайтадиган бўлди.