Клуб янгиликлари

Тарбияланувчиларимиз халқаро турнирларда қатнашишади

Клуб янгиликлари
Академиямиз жамоалари март ойининг иккинчи қисмида турли халқаро мусобақаларда иштирок этишади. Қирғизистоннинг Кант шаҳрида 20-25 март кунлари Абдиш Сакебаев таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган турнирда 2009 йил тарбияланувчилари ўйнайди. Гуруҳда ёш футболчиларимиз мезбонларнинг "Дордой", Қозоғистоннинг "Тобол" ва "Қайрат", юртимизнинг "Спартак" жамоаларига қарши майдонга тушади.

2011 йил тарбияланувчилари 26-30 март кунлари Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳрида "Қайрат" клуби томонидан ташкил этиладиган "Наврўз Кубоги"да қатнашади. Унда гуруҳда "Қайрат" Ф, Россиянинг "Зенит" ва Қозоғистоннинг "Астана" жамоалари билан ўйинлар ўтказилади.

19-23 март кунлари Тошкентда "Дўстлик Кубоги" мусобақаси ташкил этилади. Унда 2011, 2013, 2014, 2015 ва 2016 йил тарбияланувчилари иштирок этади.