Клуб янгиликлари

"Нефтчи" билан ўйин номаълум муддатга қолдирилди

Клуб янгиликлари
2 апрелдан Тошкентда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарлик йиғинини бошлайди. Унга жамоамиздан Владимир Назаров, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Беҳруз Асқаров, Диёр Холматов ва Пўлатхўжа Холдорхонов таклиф этилди. 

"Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.9-бандига асосан 7 апрелга белгиланган "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини номаълум муддатга қолдирилди. Апрель ойида "Шерлар" Ўзбекистон Кубоги доирасида уч ўйинда майдонга тушади. Кубокда гуруҳдаги биринчи ўйин 12 апрель куни Жиззахда биринчи лига вакили "Жиззах" жамоасига қарши ўтказилади.