Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги превьюси. "Пахтакор" - "Қўқон-1912"

Клуб янгиликлари
Кубокнинг 2-тур ўйинида "Шерлар" Тошкентда "Қўқон-1912"га қарши майдонга чиқади.

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубогида "Қўқон-1912" билан жами тўрт баҳсда тўқнаш келган. 2014 йил Ўзбекистон Кубоги учинчи босқичида сафарда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2018 йил ярим финалда жамоамиз сафарда 5:2 ҳисобида зафар қучган. 2020 йилда ҳам ярим финалда меҳмонда 3:0 ҳисобида ютуққа эришганмиз. Шунингдек, Лига Кубогида  икки тўқнашув кузатилиб, уларда 4:2 ва 0:4 ҳисоблари қайд этилган.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги беллашув 19 апрель, жума куни соат 16:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.