Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги превьюси. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

Клуб янгиликлари
Ўзбекистон Кубоги-2024 учун курашни жамоамиз "Сўғдиёна" билан тўқнашувда давом эттиради.

Жамоамиздан Диёр Ортиқбоев дисквалификация туфайли баҳсни ўтказиб юборади. "Шерлар" ғалаба қозонса биринчи ўринни, дуранг ўйнаган тақдирда иккинчи поғонани эгаллаб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.

Ҳозирга қадар жамоалар Кубок баҳсларида 8 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 6тасида "Шерлар" зафар қучган бўлса, икки беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасига 29 гол уриб, дарвозамиздан 8 тўп ўтказиб юборганмиз. Тошкентда беш ғалабага эришганмиз. Кубокдаги ўйинлар 1998, 2003, 2004, 2020 ва 2023 йилларда бўлиб ўтган.

Кубокдаги ўзаро ўйинларда Миржалол Қосимов 3 гол уришга эришган. Жамоамиздан Жаъфар Ирисметов, Анвар Солиев, Дилмурод Назаров, Игорь Сергеев, Эрен Дердийок ва рақибдан Қобил Алиқулов иккитадан гол муаллифига айланган.

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 3-тур ўйини 26 апрель, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 16:30да бошланади.