"Пахтакор" академияси тарбияланувчилари навбатдаги учрашувларини ўтказишди.
Дмитрий Ан бошчилигида Тошкент шаҳри U-18 биринчилигида қатнашаётган жамоамиз ТФА жамоасидан 2:0 ҳисобида устун келди. Республика чемпионатида ўйнаётган U-18 жамоаси эса Ойбек Усмонхўжаев қўл остида "Локомотив"даги тенгдошларини 7:1 ҳисобида тор-мор этишди.
Тошкент шаҳар футбол мактаблари чемпионатида эса иккинчи жамоамиз "Олимпик"ка қарши тўқнашувда қайд этган натижалар билан танишинг.
"Пахтакор-Б" - "Олимпик"
2006 йил - 8:2
2005 йил - 5:0
2004 йил - 3:1
2003 йил - 3:2