Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2005" Минскда Эстония жамоасидан устун келди

Клуб янгиликлари

Фарҳод Нишонов мураббийлик қилаётган "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари Беларусда халқаро турнирда иштирокларини бошлашди.

"Минск Кубоги"да 1-турда Эстониянинг "Феникс" жамоаси билан майдонга тушган ёш футболчиларимиз рақиб дарвозасини 4 бор ишғол қилишди. Голларга Далер Тўқсонов, Темур Одилов, Улуғбек Кенжаев ва Сарвар Адҳамов муаллифлик қилди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Динамо" Киев "Минск"ни 2:1 ҳисобида енгди.

Эртага тарбияланувчиларимиз "Динамо" Киев ҳамда "Интер" Минск жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.