Клуб янгиликлари

Игорь Сергеев иккинчи марта Суперлига тўпурарига айланди

Жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фаолиятида иккинчи бор чемпионатимиз тўпурари бўлди. У жорий мавсум Суперлигада 20 гол уришга эришди. Кубокда эса 5 тўп муаллифи бўлди. Бунгача Игорь 2015 йил 24 гол билан тўпурарликни қўлга киритганди. Сергеевнинг "Пахтакор" таркибидаги умумий голлари сони 153тага етди - чемпионатда 122, кубокда 19 ва Чемпионлар Лигасида 12та.

Кетма-кет 8-мавсум Суперлигада "Пахтакор" футболчиси тўпурар бўлди - Безерра, Черан (6 бор) ва Сергеев. Умумий ҳисобда эса чемпионатда 12-бор тўпурарлик жамоамиз ўйинчиларига насиб қилди.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига