
"Шерлар"дан қийин ва муҳим ғалаба
Суперлига илк баҳсида жамоамиз "Қизилқум"дан 2:0 ҳисобида устун келди. Беллашув давомида устунлик "Пахтакор" тарафида бўлди. Шу куни янги келганлардан Насруллаев, Бозоров ва Мозговой жамоамизда бошланғич таркибда дебютларини ўтказишди. Биринчи бўлимда яратилган имкониятлар зарбагача етиб бормади. Бўлим якунида жароҳат олган Алижонов ўрнини Саитов эгаллади.
Иккинчи бўлимда тезликни оширган футболчиларимиз бир неча голли вазиятларни юзага келтиришди. Турдимуродовнинг зарбасини рақиб посбони бартараф этган бўлса, Собирхўжаевнинг уринишига аниқлик етишмади. 74-дақиқада захирадан туширилган Ҳамдамов ва Пажишек якунда ғалаба келтирган гол муаллифлари бўлишди. 75-дақиқада Ҳамдамов ўзи бошлаган ҳужумни самарали якунлади. Бирин-кетин берилган зарбаларни Достон голга айлантирди. Ўйин якунида эса Ҳамдамовдан тўпни қабул қилган Пажишек бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 2:0.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 2:0 (0:0)
27 февраль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 3455 томошабин.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов (Саитов, 38), Абдумажидов, Таҳсин, Насруллаев, Мозговой, Ибрагимов, Эркинов (Ҳамдамов, 74), Собирхўжаев, Бозоров, Турдимуродов (Пажишек, 74).
"Қизилқум": Раҳматов, Раҳматуллаев, Кенжабоев (Норхонов, 75), Шебетун, Шукуров (Туропов, 83), Кумборович, Ғофуров, Бозоров (Чабрадзе, 62), Шукуруллаев, Жигаури, Раҳматиллоев.
Голлар: Ҳамдамов, 75 - 1:0. Пажишек, 90+4 - 2:0.
Огоҳлантириш: Ғофуров, 70.


