
Камолиддин Тожиев: "Йигитлар борларини беришди"
"Қизилқум" билан беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
Тожиев: - Мавсумдаги биринчи ўйинимизни ўтказдик. Йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Рақиб жуда чуқур ҳимояланди. Якунда ғалаба қозондик. Баҳс бошидан устунликка эга бўлдик. Барчанинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Чемпионат энди бошланди, аста-секин яхшироқ ҳолатга кириб борамиз. Янги футболчилар жамоага мослашишмоқда. Улар яхши таассурот қолдиришди.
Таркибдаги барчада мавсум давомида ўзини кўрсатиш ва майдонга тушишга имкон бўлади. Алижоновнинг ҳолати борасида эртага тиббий текширувдан кейин билиб оламиз.


