Клуб янгиликлари

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашуви "Пахтакор" стадионида ўтказилади

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" беллашуви жиззахликларнинг стадиони ҳали тайёр ҳолатга келмагани сабабли Тошкентда ўтказилади. "Сўғдиёна" футбол клуби ПФЛга баҳсни "Пахтакор" стадионида ўтказиш юзасидан сўров юборди. Ушбу ўйинда жамоамиз меҳмон сифатида майдонга тушади. Иккинчи давра баҳси ҳам "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 20 март, жума куни ўтказилади.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига