Клуб янгиликлари

Камолиддин Тожиев: "Иккинчи бўлимда тезкор голлар урдик"

Қўқондаги баҳсдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.

Тожиев: - Ўйинни яхши бошладик ва тўпни назорат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятларни якунлай олмадик. Мезбонлар ҳам яхши ҳимояланишди. Иккинчи бўлимда эса тезкор иккита гол уришга эришдик. Беллашув охирларига келиб хотиржамликка берилдик. Натижада битта тўп ўтказиб юбордик. Бугун муҳим ғалабага эришдик деб ўйлайман.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига