Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Андижон"

Суперлига 20-тур ўйинида "Шерлар" Тошкентда "Андижон"ни қабул қилишади.
Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 59 бор тўқнаш келишган. Улардан 42тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 10 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Фақат 7 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 140 марта ишғол қилган жамоамиз 43 гол ўтказиб юборган.
Тошкентда ўтказилган 29 баҳснинг 24тасида жамоамиз зафар қучган. 4 баҳсда эса кучлар тенг келган ва бир сафар рақиб ғолиб бўлган. Юқори лигада "Андижон" кўп мавсум ўйнагани сабабли мазкур жамоалар тўқнашуви ҳам тарихий учрашувлардан ҳисобланади. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган.
"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги беллашув 4 сентябрь, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 20:15да бошланади.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига