
Ишончли ва йирик ғалаба
"Андижон"га қарши баҳсда ҳужумкор футбол намойиш қилган жамоамиз биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишга эришди. Мазкур беллашувда Башар Ресан киритилган уч тўпнинг барчасига ҳаммуаллифлик қилди. Дастлаб унинг узатмасини Таҳсин голга айлантирди. Кейин эса Собирхўжаев билан ажойиб ҳужум ташкил қилди ва Сардор гол муаллифи бўлди. Иккинчи бўлимда Ресаннинг бурчакдан оширган тўпини Абдумажидов боши билан дарвозага йўллади.
"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 3:0
4 сентябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 4332 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Раҳмонов, Ш.Йўлдошев, С.Умрзоқов, Ш.Бойматов.
ВАР: Ф.Норсафаров.
АВАР: У.Раҳимжонов.
Назоратчи: В.Коваленко.
Комиссар: О.Давлетмуратов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Абдумажидов, Таҳсин, Саитов, Бўриев, Мозговой (Мирқобилов, 90), Фламарион (Ибрагимов, 68), Собирхўжаев, Ресан (Насруллаев, 86), Ҳуссайн (Чинеду, 86).
"Андижон": Потапов, Ш.Комилов (Адҳамов, 64), Ашортиа (Холдорхонов, 46), А.Комилов (Иминов, 46), Чаласан, Темиров, Тўхтахўжаев, Исмоналиев, Тоиров, Абдуманнопов (Сулаймонов, 70), Турдимуродов (Боакйе, 64).
Голлар: Таҳсин, 21 - 1:0. Собирхўжаев, 29 - 2:0. Абдумажидов, 69 - 3:0.
Огоҳлантириш: Мозговой, 76.
Четлатиш: Потапов, 60.


