
Дербида Ҳамдамовнинг голи ғалаба келтирди
Тошкент дербисида "Шерлар" Достон Ҳамдамовнинг ягона голи эвазига "Бунёдкор"дан устун келди. Ўйиннинг биринчи бўлимида катта ташаббусга эга бўлган жамоамиз қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Чинеду уч бор дарвозани ишғол қилиш учун юзага келтирилган имкониятларда ноаниқ ҳаракат қилди. Иккинчи бўлим бошида Ресан узатган тўпни Ҳамдамов боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни очди. Шундан кейин ҳар икки томонда уринишлар бўлди. Қувватов икки ҳолатда жамоамизни муқаррар голдан асраб қолди. Кичик ҳисобдаги ютуқ билан "Пахтакор" чемпионлик сари курашишни давом эттиради.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)
26 июль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 2378 томошабин.
Ҳакамлар: А.Нажафалиев, Б.Шавкатов, Р.Серазетдинов, Ж.Норалиев.
ВАР: Ф.Норсафаров.
АВАР: И.Азимов.
Назоратчи: А.Попов.
Комиссар: Б.Арипов.
"Бунёдкор": Абдулжалилов, Раҳмонов (Абдунабиев, 85), Нормуродов, Плетнёв (Неъматжонов, 71), Тўрақулов, Олимжонов (Бобомуродов, 71), Абдусаломов, Анваров (Ҳакимов, 57), Турсунмуҳаммадов, Тўлқинбеков, Тошмирзаев.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Саитов, 72), Абдумажидов, Таҳсин, Насруллаев, Мозговой, Собирхўжаев (Бўриев, 82), Ҳамдамов (Бозоров, 72), Фламарион, Ресан (Эркинов, 72), Чинеду (Турдимуродов, 90+1).
Гол: Ҳамдамов, 49 - 0:1.
ОГоҳлантиришлар: Нормуродов, 87. Насруллаев, 89.


