Клуб янгиликлари

Айман Ҳуссайн - "Пахтакор" футболчиси!

Ироқ терма жамоасининг 30 ёшли ҳужумчиси билан клубимиз ўртасида мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекилди. Айман яқинда бўлиб ўтган Жаҳон Кубогида Ироқ терма жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Фаолиятида давомида у Ироқнинг "Духок", "Нафт", "Шорта", "Ал Қува Жавия", "Карма", Туниснинг "Сфаксиен", Қатарнинг "Умм Салал", "Маркия", "Ал Хор", "Ал Вакра", БААнинг "Ал Жазира" ва Марокашнинг "Ража Атлетик" клублари сафида ўйнаган. Клублари сафида чемпионат ўйинларида 120 гол урган. Ироқ терма жамоаси таркибида 34 тўп киритган. У Олимпия ўйинлари ва Жаҳон Кубоги финал босқичида гол уришга эришган.

Тажрибали ҳужумчининг "Пахтакор"даги фаолияти омадли ва ёдда қоларли бўлишига умид қиламиз.

"Пахтакор"га хуш келибсан, Айман!

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига