
"Хоразм" устидан муҳим ғалаба
13-тур ўйинида "Пахтакор" Тошкентда "Хоразм"дан 2:1 ҳисобида устун келди. Баҳс бошида меҳмонлар Лусионинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очишди. 18-дақиқада Ресаннинг ажойиб узатмасидан кейин Собирхўжаев яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланди ва мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим давомида жамоамизда кўплаб голли вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик.
Иккинчи бўлимда ҳам кетма-кет қулай имкониятларни юзага келтирган "Шерлар" 68-дақиқада иккинчи тўпни киритишди. Ресан оширган тўпни Чинеду дарвозага аниқ йўллади. 2:1 ҳисоби беллашув якунигача ўзгармади ва муҳим ғалабани қўлга киритдик.
"ПАХТАКОР" - "ХОРАЗМ" - 2:1 (1:1)
21 июль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1115 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Раҳмонов, А.Усмонов, А.Абдуллаев, А.Тўхтасинов.
ВАР: А.Нажафалиев.
АВАР: Д.Галеев.
Назоратчи: В.Агишев.
Комиссар: Ш.Ражабов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Абдумажидов, Таҳсин, Насруллаев, Мозговой, Собирхўжаев (Ибрагимов, 82), Ресан (Саитов, 69), Фламарион (Бўриев, 82), Бозоров (Эркинов, 69), Чинеду (Турдимуродов, 76).
"Хоразм": Стошич, Отахонов, Лусио (Исмоилов, 64), Ортиқбоев (Султонов, 80), Нугуманов (Пирмуҳаммадов, 64), Ҳамиджонов, Ром, Иззатов, Ҳошимов, Абдуҳамидов (Лери, 55; Аҳроров, 80), Сантос.
Голлар: Лусио, 8 - 0:1. Собирхўжаев, 18 - 1:1. Чинеду, 68 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ортиқбоев, 33. Сантос, 66. Бўриев, 87. Иззатов, 90+3.


