Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Суперлигада 1000-ўйинини ўтказди

"Локомотив"га қарши баҳс жамоамиз учун Ўзбекистон чемпионатидаги 1000-беллашувга айланди. Улардан 672тасида "Шерлар" ғалаба қозонган. 166 ўйин дуранг билан якунланган ва 162 учрашувда имконият бой берилган. Рақиб дарвозасига киритилган тўплар сони 2197тага етди. Дарвозамиздан 853 тўп ўтказилган. Жамоамиз Ўзбекистон чемпионати тарихида ғалаба қозониш, гол уриш ва очко тўплаш бўйича рекордчи саналади.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига