Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида йирик ғалаба


Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида "Пахтакор" биринчи назорат учрашувини ўтказди.

"Локомотив БФК"га қарши беллашувда савия борасида яққол устунлик қилган жамоамиз рақиб дарвозасига саккиз тўп киритди. Биринчи бўлимда Сергеев, Канюк, Аҳмедов ва Нуруллаев урилган голларга муаллифлик қилишди.

Танаффусдан кейин асосан ёшлардан иборат таркиб майдонга туширилди. Ҳакимов хет-трикка эришган бўлса, яна бир тўп Иброҳимов ҳисобига ёзилди. Шу тариқа учрашув 8:0 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланди.

"Пахтакор" - "Локомотив БФК" - 8:0 (4:0)
"Пахтакор" (1-тайм): Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Ҳошимов, Аҳмедов, Безерра, Канюк, Нуруллаев, Каримов, Сергеев.
"Пахтакор" (2-тайм): Суюнов, Йўлдошев (Раҳимов), Эрмаматов, Тожиев, Авилов, Исматуллаев, Жўраев (Маҳмудҳожиев), Юсупов, Иброҳимов, Саъдиллаев, Ҳакимов.
Голлар: Сергеев 8, Канюк 9, Аҳмедов 17, Нуруллаев 41, Ҳакимов 52, 80, 89, Иброҳимов 70.

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?