Клуб янгиликлари

Камолиддин Тожиев: "Йигитлар ўз даражаларини тўлиқ намойиш этишди"

Клуб янгиликлари
"Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан кейин Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинда тўлиқ устунлик қилдик. Жуда кўп голли имкониятлар юзага келтирдик. Улардан фойдаланишда оқсадик, лекин ҳужумкор ва чиройли футбол кўрсатдик. Ҳар бир футболчи ўз даражасида ўйнади, улар терма жамоа савиясидаги ўйинчилар. Рақибга деярли имконият бермадик. Вазиятлардан фойдаланиш бўйича машғулотларда меҳнат қиламиз. Фақат шу ёрдам бериши мумкин. Биз чемпионлик сари курашишда давом этамиз. Жамоа ҳам буни истамоқда.

Иккинчи даврага яхши ҳозирлик кўришга интиламиз. Жисмоний жиҳат борасида янада кўп меҳнат қиламиз. Таркибимизни кучайтириш бўйича ишлар авжида. Тез орада янгиликларни билиб оласиз.