Суперлига биринчи даврасини "Шерлар" чиройли футбол ва ишончли ғалаба билан якунлашди.
Мазкур ўйинни Алижонов бетоблиги сабабли ўтказиб юборди. Тўлиқ ташаббусимиз остида ўтган беллашувда жамоамиз жуда кўплаб голли вазиятларни юзага келтирди. Дастлаб Фламарион тахминан 3-4 метрдан боши билан ноаниқ зарба йўллади. 21-дақиқада унинг ўзи ҳисобни очди. Маҳаммаджоновдан тўпни қабул қилиб олган Жови ҳимоячиларни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди - 1:0. Биринчи бўлимда Фламарион ва Ресан жуда қулай имкониятларда ноаниқ зарба йўллашди.
Иккинчи бўлим бошида Сергеев бирга-бир ҳолатдан фойдалана олмади. Сўнг рақибнинг баҳсдаги биргина вазияти юзага келди - тўп икки бор устундан қайтди. 65-дақиқада Сергеев тўпни дарвозабондан олиб қўйиб, бўш дарвозага йўллади ва ҳисобни 2:0га етказди. Ўйин охиригача Фламарион, Ҳамдамов ва икки бор Риаскос жуда яккама-якка вазиятларда аниқ зарба бера олишмади. "Пахтакор" ишончли ютуқ билан биринчи даврани муваффақиятли якунлади.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 2:0 (1:0)
6 июль. Тошкент. "Жар" стадиони. 5353 томошабин.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, З.Элибоев, Ф.Усмонов, А.Раҳимқулов.
ВАР: А.Худойберганов.
АВАР: А.Сидоров.
Назоратчи: Т.Галеев.
Комиссар: Ш.Саид.
"Пахтакор": Назаров, Саитов, Ҳамралиев, А.Абдуллаев, Абдумажидов, Маҳаммаджонов, Бўриев (Ибрагимов, 68), Собирхўжаев (Холматов, 87), Фламарион (Ҳамдамов, 76), Ресан (Жўрақўзиев, 87), Сергеев (Риаскос, 68).
"Навбаҳор": Эргашев, Аҳмедов (Комилов, 46), Ўринбоев (Педро, 82), Мирсаидов (Ғафуров, 46), Теиди, Жиянов (Тожиддинов, 82), Карпович, Гуэдеш, Одилов (Иминжонов, 73), Ғуломов, Габриэл.
Голлар: Фламарион, 21 - 1:0. Сергеев, 65 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Гуэдеш, 15. Маҳаммаджонов, 40. Ғуломов, 41. Комилов, 79. Ресан, 83.