Клуб янгиликлари

Превью. "Машъал" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

Суперлига 16-турида "Шерлар" Ғузорда "Машъал" меҳмони бўлишади.

Баҳсни жамоамиздан Башар Ресан сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.

Чемпионатларда жамоалар ўзаро 39 учрашувда тўқнаш келган. Уларнинг 28тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" зафар қучган. 6 баҳсда кучлар тенг келган. Жамоамиз 81 тўп киритган бўлса, рақиб 25 гол уришга эришган. Муборакдаги 19 беллашувда жамоамиз 10 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган. Сафарда 26 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 16 гол олиб чиққан.

"Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида ўйин 1 август, жума куни Ғузордаги "Марказий" стадионда соат 20:00да бошланади.