Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Дастлабки машғулотлардан илиқ таассуротдаман"

Клуб янгиликлари

Якшанба кунги машғулотдан кейин бош мураббий Шота Арвеладзе жамоадаги дастлабки кунлари бўйича фикр билдирди.

- Жамоа билан ишлашга киришдик. Ҳозирча илиқ таассуротларга эгаман. Машғулотларни бошладик. Меҳнат қилиш учун иштиёқ етарли. Биз иккинчи даврада кўплаб очколар жамғаришимиз зарур. Ишлаймиз ва қолганини вақт кўрсатади. Бутун клуб, ходимлар, раҳбарият, футболчилар ва клуб Президентида юқори иштиёқ мавжуд. Қисқа муддат ичида машғулот ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё этилди. Ташкилий ишлар аъло даражада бажарилди. Бу ишлар қисқа муддатни эмас, балки узоқни кўзлаган ҳолда амалга оширилмоқда. Йиғинларда яхши ҳолатга кириб олишга интиламиз, - деб таъкидлади Шота Юстинович.