Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида "Шерлар" Про лига вакили "Олимпик Мобиуз"га қарши майдонга тушади.
Ушбу жамоага қарши илгари бирор марта майдонга тушмаганмиз. Рақиб таркибида кўплаб тарбияланувчиларимиз ўйнаб келишмоқда. Мазкур беллашувни жамоамиздан ҳеч ким дисквалификация туфайли ўтказиб юбормайди.
"Пахтакор" ва "Олимпик Мобиуз" жамоалари ўртасидаги баҳс 2 июль, чоршанба куни "Жар" стадионида соат 20:00да бошланади.