Клуб янгиликлари

Навбатдаги ишончли ғалаба

Клуб янгиликлари
Суперлига 13-турида жамоамиз Тошкентда "Қўқон-1912"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Баҳсда футболчиларимиз тўлиқ ташаббусга эга бўлишди. Биринчи бўлимда Сергеевнинг бир аниқ зарбаси, Фламарионнинг икки аниқ уриниши, Жўрақўзиевнинг бирга-бир ҳолатда берган зарбаларини меҳмонлар посбони Исақов қайтариб қолди. Сергеевнинг яна бир зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Гол эса Холматов томонидан урилди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Диёр яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади.

Иккинчи бўлимда ҳам устунлик давом этди. Сергеев, Ҳамдамов, Абумажидов, Ҳошимов ва Риаскоснинг жуда хавфли зарбалари голга айланмади. Қўшиб берилган вақтда Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Риаскос узоқ бурчакни ишғол қилиб, ўйинга нуқта қўйди - 2:0.

"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 2:0 (1:0)
22 июнь. Тошкент. "Жар" стадиони. 1718 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Чориев, А.Сидоров, С.Ҳакимов, А.Исмоилов.
ВАР: А.Нажафалиев.
АВАР: Р.Юсупова.
Назоратчи: Б.Тоғаев.
Комиссар: О.Давлетмуродов.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Абдумажидов (Адҳамзода, 90), А.Абдуллаев, Саитов, Бўриев, Собирхўжаев (Ибрагимов, 84), Холматов, Жўрақўзиев (Ҳамдамов, 46), Фламарион (Риаскос, 73), Сергеев (Ҳошимов, 84).
"Қўқон-1912": Исақов, Ёқубов, Гвазава, Қосимов, Ҳусанов (А.Мухторов, 83), Холтўраев (Бешимов, 67), Ҳакимов, Абдураҳимов (Салимов, 54), Акрамов (Кондратюк, 67), Маликжонов, Ҳасанов (Миродилов, 83).
Голлар: Холматов, 17 - 1:0. Риаскос, 90+5 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Саитов, 55. Қосимов, 60. Бешимов, 82. Риаскос, 90+2.
Четлатиш: Бешимов, 85.