"Шерлар" Суперлиганинг 13-турида Тошкентда "Қўқон-1912"ни қабул қилишади.
"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 34 баҳснинг 20тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 6 марта рақиб ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 90 марта ишғол қилган жамоамиз 48 гол ўтказиб юборган.
Тошкентдаги учрашувларнинг 15тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, биттадан тўқнашув дуранг ва меҳмонлар ютуғи билан тугаган. 8 баҳсда жамоамиз йирик ҳисобда зафар қучган. Уйда 62 тўп киритган "Шерлар" ўз дарвозасидан 20 гол олиб чиқишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2000 йил кузатилган. Ўшанда жамоамиз 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 22 июнь, якшанба куни "Жар" стадионида соат 20:00да бошланади.